"Динамо" мураббийи Предраг Роган: "Биз фойдаланмаган вазиятлардан рақиблар гол уриб кетяпти"
12 мар 2022 09:37
Янгиликлар
"Динамо" мураббийи Предраг Роган: "Биз фойдаланмаган вазиятлардан рақиблар гол уриб кетяпти"
Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг самарқандликлар устози Предраг Роган фикрлари билан ўртоқлашди.
"Йигитлар кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда бир нечта вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Буни футбол дейишади. Ютқаздикми ютқаздик. "Пахтакор", "Сўғдиёна" билан ўйинларда жуда яхши вазиятлар яратдик. Шуниси аниқки, биз фойдаланолмаган вазиятлардан рақиблар гол уриб кетяпти.
"Динамо" Про лигадан чиққан жамоа сифатида ҳар куни ривожланиши керак. Таркибимизда ёш ва тажрибали футболчилар бор. Бу ўйин тарихда қолди. Эртага янги кун бошланади. Ўзбекистон чемпионати даражаси жуда яхши. Иқтидорлар, сифатли ижрочилар борлигини олдин ҳам айтганман",- дейди Роган.
Ўхшаш янгиликлар
17:59
Вадим Абрамов: "Баъзи ўйинларимиз ижобий якун топганида ҳатто иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди" 14
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар