

Сергей Лушан бошчилигидаги "Динамо" жамоасининг машғулотларига иқтидорли ярим ҳимоячи Жаҳонгир Аҳмадов келиб қўшилди. Бугунга қадар "Пахтакор" ўринбосарларида тўп тепиб келаётган футболчи эндиликда самарқандликлар шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, жамоани уч нафар футболчи тарк этди, "Динамо" етакчиси Жасур Азимов "Қизилқум"га йўл олган бўлса, Жасур Ўринов ва тажрибали футболчи Алишер Юсуповлар ҳам тарк этди. Кўрикда бўлган бир нечта футболчиларга эса жавоб бериб юборилди.



