Клуб раҳбарияти томонидан ташкил этилган хайрия тадбирида Самарқанд футболи фахрийлари, фидоий ва фахрий мухлислар, вилоят футбол жамоатчилиги вакиллари ва жамоа аъзолари иштирок этишди. Ифторлик олдидан йиғилган меҳмонлар мураббий ва футболчилар билан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Халқимизнинг миллий ва диний қадриятларига кўра, Қуръон тиловати билан бошланган Ифторлик дастурхонида ёши улуғ фахрий отахонлар, йиғилганлар дуога қўл очиб, рўзаи Рамазон кунларида кўрсатилган эҳтиром ва саховатпешалик учун миннатдорчилик билдириб, «Динамо» жамоасига омадлар тилаб қолишди.