“Динамо” ҳужумчиси “Барселона” нишонида
19 ноя 2019 01:13
Янгиликлар
“Динамо” ҳужумчиси “Барселона” нишонида
Загребнинг “Динамо” клуби ҳужумчиси Бруно Петковичга Каталония клуби қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда “Tportal”га таяниб Marca нашри.
Манба хабарига кўра, “Барселона” спорт директори Эрик Абидаль Евро-2020 саралаш баҳслари доирасида Хорватия-Словакия (3:1) терма жамоалари ўртасидаги баҳсни бевосита стадиондан кузатган ва бу баҳсда хорватияликлар сафида ҳужумчи ғалаба голига муаллифлик қилган.
Хабарларга қараганда “Барселона” Луис Суаресга муносиб ўринбосар қидириш ишлари билан банд. 25 ёшли хорватиялик ҳужумчининг номи эса эса каталония клуби кўриб чиқаётган номзодлар орасида бор.
Жорий мавсумда Петкович “Динамо” сафида Хорватия чемпионатида 12 та учрашувда майдонга тушган ва 3 та голга муаллифлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар