"Динамо" Грузия клубини мағлубиятга учратди

Оқил Абдубарноев
18 фев 2022, 20:45
Туркия йиғини доирасидаги 4-учрашувида "Динамо" Грузиянинг "Гареджи" клуби устидан дастлабки ғалабасига эришди.

Самарқандликлар 10-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Рақиб футболчиси ҳужумни қайтариш вақтида ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 1:0.

Иккинчи бўлимда Фахриддин Алимов Александр Глишичнинг узатмасини голга айлантирди. Грузин клуби эса ўйин якунида фарқни қисқартиришди – 2:1.

Ўртоқлик учрашуви. Туркия.

18 февраль (жума)

"Динамо" - "Гареджи" (Грузия) - 2:1

Голлар: 10' автогол, Фахриддин Алимов 65 – 82. 

"Динамо": Милое Прекович, Ислом Шарипов, Иброҳим Йўлдошев, Михайло Йованович, Жасур Жумаев, Абдужамол Исроилов, Темур Исмоилов, Евгений Чумак, Шоҳмалик Комилов, Александар Глишич, Ойбек Нурматов. 

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: А.Аҳроров, Ж.Маннонов, О.Жўраев, Д.Фотеев, В.Оқбўтаев, М.Музаффаров, Т.Эргашев, Ж.Умаров, С.Рашидов, Ф.Алимов, Ш.Йўлдошев, А.Козимов. 

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Динамо" ФК матбуот хизмати