

“Динамо” жамоасининг пойтахтдаги дастлабки назорат учрашуви 20 июль, шанба куни Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарши ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.
21 июль куни эса Даврон Файзиев мураббийлигидаги “Динамо” жамоаси Александр Хомяков бошчилигидаги “Андижон” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушишади.
Назорат учрашувлари.
20 июль (шанба). Тошкент
"Тўқмачи" стадиони, 18:15.
“Динамо” – “Навбаҳор”
21 июль (якшанба). Тошкент
“Динамо” – “Андижон”.
Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Суперлига 14-тури доирасида 27 июль куни “Бунёдкор” жамоаси меҳмони бўлади.



