UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  0 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  8 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  53 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2

«Динамо» - «Бухоро»: 43-учрашув кимга аталади? Янгиликлар

«Динамо» - «Бухоро»: 43-учрашув кимга аталади?

Теглар :  ДинамоБухоро
Турнинг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Олий Лига стартида яхши таассурот қолдираётган икки жамоа «Динамо» ва «Бухоро» ўзаро баҳсда майдонга тушишади.


ЎЙИН СЕРАЗЕТДИНОВГА ТОПШИРИЛДИ


Олий Лига 6-туридан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, «Динамо» - «Бухоро» учрашувини бошқариб бориш тошкентлик Виктор Серазетдиновга топширилди. Учрашув назоратчиси Рашид Айтеков.

Олий Лига. 6-тур.
15 апрель (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар
: В. Серазетдинов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.
Учрашув бошланиш вақти: 17:00, «Динамо» стадиони.

ЖОРИЙ МАВСУМДА…

Самарқанд ва Бухоро жамоалари жорий йилги мавсум олдидан ҳам ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишганди. Февраль ойида Тошкентда ўтган баҳсда Улуғбек Бақоев шогирдлари жамоамиз устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишганди. 6 февраль кунги баҳсда «Динамо»дан Абдумалик Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, «Бухоро»дан Иван Нагаев ва Санъат Шиховлар голларни уришганди.

Олий Лиганинг дастлабки 5 турида «Динамо» сингари «Бухоро» ҳам 3 та ғалаба, икки мағлубиятга учраган ҳолда турнир жадвалида голлар нисбатига кўра, 5 ва 7-ўринларни эгаллаб туришибди.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР

Ўзбекистон миллий чемпионати старт берилган 1992 йилдан буён «Динамо» ва «Бухоро» клублари Олий Лигада шу кунгача 42 бор куч синашишган. Шундан 20 та баҳсда “Бухоро”, 15 учрашувда эса “Динамо”нинг қўли баланд келган. 7 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 57:53. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 67 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 52 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг самарқандликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

Самарқандда бўлиб ўтган 20 та ўйиннинг 11 тасида “Динамо” ғалаба қозонган. Тўртта баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган. 5 та учрашувда “Бухоро” уйига ғалаба билан қайтган.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги ўйини 2015 йилнинг 8 август куни ўтказилиб, Самарқанддаги ўша баҳсда Илдар Маматказин ва Феруз Бобоқуловларнинг голлари «Динамо»га ғалаба келтирган эди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

08.08.2015 «Динамо» - «Бухоро» 2:0
02.11.2014 «Динамо» - «Бухоро» 0:0
11.05.2013 «Динамо» - «Бухоро» 1:0
20.06.2012 «Динамо» - «Бухоро» 0:1
12.03.2011 «Динамо» - «Бухоро» 0:1

ЭСКИ ТАНИШЛАР…


«Динамо» - «Бухоро» учрашуви айни дамда икки жамоада тўп сураётган аксарият ўйинчилар учун алоҳида аҳамиятга эга.

Жумладан, «Динамо»нинг бухоролик ҳужумчиси Сардор Сулаймонов ўтган мавсумда «Бухоро» клуби шарафини ҳимоя қилган. Бироқ, бу баҳсда у собиқ жамоасига қарши ўйнай олмайди. Сабаби Сулаймонов ўтган ўйинда қизил карточка олиб, «Бухоро» ва «Бунёдкор»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

«Бухоро» таркибидаги мураббий ва аксарият футболчилар ҳам бегона эмас. Хусусан, жамоа мураббийи Улуғбек Бақоев 2010 йилги мавсумда «Динамо» шарафини ҳимоя қилган бўлса, ҳимоячи Артём Филипосян (2015), ҳужумчи Иван Нагаев (2011-2013) ва ярим ҳимоячи Санъат Шиховлар (2013-2014) «Динамо» шарафини муносиб ҳимоя қилишган.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика