"Динамо" бу мавсум энг кўп очкони қайси клублардан олди?

Narzulla Saydullayev
8 дек 2017, 11:21
«Динамо» жамоасининг мавсумдаги натижаларни таҳлил этишда давом этамиз.

«Динамо» жамоаси 2017 мавсумда энг кўп – 6 очкони Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси билан ўйинларда олди. Фарғонада Жасур Азимов, Ориф Мамажонов, Амиржон Сафаровнинг голлари жамоага 2:3 ҳисобидаги ғалабани келтирган бўлса, Самарқандда эса Аднан Ораховацнинг 90+4-дақиқадаги голи «Динамо»га «Нефтчи» устидан 1:0 ҳисобида ғалабани келтирди.

Шунингдек, «Динамо» 3-ўриндаги «Пахтакор» ҳамда 6-ўриндаги «Бухоро» жамоаларига қарши ўйинларда 4 очкодан ишлаб олди. Хусусан, 3-турда Раду Рогакнинг 89-дақиқадаги голи «Пахтакор» - «Динамо» - 0:1 бўлишини таъминлаган бўлса, Самарқанддаги «Динамо» - «Пахтакор» баҳсида 0:0 ҳисоби қайд этилган.

6-турдаги «Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувида Ориф Мамажонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Амиржон Сафаровнинг голлари мезбонларга ғалаба келтирган бўса, иккинчи даврадаги «Бухоро» - «Динамо» ўйинида 0:0 нурсиз дуранг қайд этилган.

Қайд этиш жоиз, «Пахтакор»дан 2017 йилда фақат «Динамо» икки ўйин натижасига кўра устун келиб, энг кўп 4 очко ололган.

«Динамо» Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›