UZ

Сўнгги янгиликлар

11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  0 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  7 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  20 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  9

Дилявер Ваниев: "Бухоро" барча жабҳада "Машъал"ни мағлуб этди" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Бухоро" барча жабҳада "Машъал"ни мағлуб этди"

Про лига 20-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Машъал" (3:0) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида гапириш жуда оғир. Барча жабҳада "Бухоро"га ютқаздик. Бугун ўз жамоамни танимадим. Орада назорат учрашувини ўтказдик, "Бухоро"га ўхшаган рақиб билан ўйнагандик. 

Ўйинни таҳлил қиламиз. Биламан, бугунги мағлубиятдан кейин биз томонга кўп негатив фикрлар билдирилади. Аммо эътиборни таҳлилга қаратишимиз керак. 

Илк дақиқалардан жамоамиз ўзига ўхшамаётгани сезилиб турганди. Ҳимоядан ҳужумга ўтишдаги тизимли хатолар якунда натижага таъсир қилди", – деди Дилявер Ваниев. 

- "Бухоро"дан шундай ўйин кутганмидингиз? 

- Албатта, "Бухоро" ўз майдонида ҳужумкор ўйнашини билардик. Биринчи рақам бўлиб ўйнашини тушунардик. Биз эса айтганимдек, ҳимоядан ҳужумга чиқишда муаммоларга дуч келдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика