UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  0 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  93 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14

Дилявер Ваниев: "Аламли мағлубиятга учрадик. Кураш сўнгги турга қадар давом этади" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Аламли мағлубиятга учрадик. Кураш сўнгги турга қадар давом этади"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Андижон" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин бундай кечишини кутгандим. Турнир жадвалида ҳам жамоалар орасида фарқ катта эмас. "Андижон"ни ютишимиз шарт. Сабабларига келсак, футболчиларнинг ҳолати идеал бўлмаган бўлиши мумкин. Рақиб жамоанинг қандай ўйнагани ҳақида гапирмоқчи эмасман. Уларни шундай ўйнашини билардик. Йигитларга барчаси тушунтирилганди. Аламли мағлубиятга учрадик. Кураш сўнгги турларгача давом этади. Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан",- дейди Дилявер Ваниев.

- Александр Хомяковнинг захира ўриндиғида йўқлиги қайсидир маънода таъсир қилдими?

- Бош мураббийимиз бетоб эди. Александр Андреевич билан доим маслаҳатлашамиз. Машғулотлар жараёнида керакли тавсияларни олдик. Бугун йигитларни ўзим тайёрлашга ҳаракат қилдим. 

- Ибе Окорони захирага олаётганингизда норози оҳангда майдонни тарк этди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Буни сезганим йўқ. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Тактик томондан уни алмаштиришга қарор қилдик. Ҳаммаси яхши. 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика