Дилшод Хайдарқулов: "Кучли жамоаларга қарши қарши ҳужумда ўйнашга мажбурмиз"
18 янв 2017 15:27
Янгиликлар
Дилшод Хайдарқулов: "Кучли жамоаларга қарши қарши ҳужумда ўйнашга мажбурмиз"
Учинчи куннинг биринчи ўйинида ўзига хос сенсация қайд этилди. Аутсайдерлар қаторида бораётган "Нафис" етакчилардан бири бўлган "Ардус" билан дуранг ўйнади (1:1). Ўйиндан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Дилшод Хайдарқулов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги ўйин натижасидан тўлиқ қониқдим. Сабаби, "Ардус" жуда кучли жамоа, бизни ўйинчилар эса ёш ва тажрибасиз. Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиздан келиб чиқсак, бизга ҳам очко зарур эди. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин йигитлар озгина бўшашишди ва бунинг учун жазоландик.
Бундай жамоаларга қарши ҳимоядан ўйнашга мажбурмиз. Аввало ҳимояни мустаҳкам ушлаб қарши ҳужумда тўп сурдик. Мавсум олдидан таркибимиздаги тўрт нафар футзалчи айнан "Ардус"га ўтган эди. Уларнинг кетиши таркибимизни бироз кучсизлантирди, лекин бошқа йигитлар ҳам бор ва улар ўзларини кўрсатишмоқда. Ўйлайманки, 2-3 йилдан кейин жамоамиз чемпионатда совринли ўринлар учун кураш олиб боради", - дейди Дилшод Хайдарқулов.
Фикрлар