UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Усмон Дембеле кетма-кет 7 ўйинда гол урди  2 10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   3 10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  5 09:10"Металлург" собиқ мураббийи Мальдив ороллари жамоасида иш бошлади  4 08:35"Шўртан" дарвозабони легионерга айланди  1 08:05Ўзбекистонлик ҳимоячи Тожикистон совриндори сафига бориб қўшилди  0 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   78 03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  12 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  4 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  107

Дилшод Шарофетдинов: “Малайзияда ҳаммаси яхши” Янгиликлар

Дилшод Шарофетдинов: “Малайзияда ҳаммаси яхши”

Хабарингиз бор, “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Дилшод Шарофетдинов яқинда Малайзия суппер лигаси иштирокчиси “Симе Дарби” клубига кўчиб ўтди.

Мухбиримиз Исломбек Рустамбеков легионеримиз билан боғланиб, янги жамоасига мослашиб олиши ва умуман унинг Малайзияда бошланган ҳаёти ҳақида сўради.

- Салом, Дилшод ака, кайфиятлар қалай?
- Раҳмат, ҳамммаси аъло даражада!

- Янги жамоа, умуман янги муҳитга кўникиш жараёнини қандай ўтказмоқдасиз?
- Бу борада жиддий қийинчилик бўлмади. Нолишга ҳожат йўқ.

- “Симе Дарби” футболчилик фаолиятингиздаги илк хориж жамоасидир. У ерда эътиборингизни тортган жиҳат нима бўлди?
- Жамоада ҳамма бир-бири билан жуда ҳам аҳил. Энг муҳими ҳам шу. Футболчилар бир-бирига далда бўлишни жуда яхши уддалашар экан.

- Хабарингиз бўлса керак, яқинда  “Шўртан” ҳимоячиси Ярослав Крушельницкий ҳам Малайзия жамоаси бўлмиш “Фелда Юнайтед” билан шартнома имзолади?
- Ҳа, буни биламан. Крушельницкий Куала-Лумпурга келгач, телефон орқали масофадан туриб гаплашдик. Лекин ҳозирча у билан бу ерда кўришиш насиб қилмади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика