UZ

Сўнгги янгиликлар

18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  2 17:53Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Таркиблар эълон қилинди  0 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  16 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1

Дилшод Нуралиев: "Бугунги хабарни эшитиб шошиб қолдим" Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: "Бугунги хабарни эшитиб шошиб қолдим"

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (1:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилшод Нуралиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен учун биринчи навбатда оғир ўйин бўлди. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Хатоларимиз кўп, уларни устида ишлашимиз керак. Футболчиларни жисмоний ҳолати бу қадар ёмонлигини кутмагандим, менда булар билан машғулот ўтишга вақт бўлмади. Учрашув тугашига 20 дақиқа қолганида футболчиларим чарчаб қолишди. Имконият берилса хатолар устида ишлаймиз. Қўлимдан кеганича меҳнат қиламан, меҳнатдан қочмаганман. Таркибдаги тажрибали футболчилар ўйнашни билишади, ўзилар ҳам кўрдилар. Қўқон жамоасидан ёмон ўйнадик дея олмайман. Қайсидир вазиятда яхши ўйнадик, қайсидир вазиятда хато қилдик. Кўп вазият яратмаган бўлсакда бир нечта вазиятларни голга айлантирсак бўларди. Қўқонга омад ҳам келди, иккита рус тилида айтганда курёзни гол уриб кетишди. Мағлубиятда барча бирдек айбдор, "Локомотив" мухлисларидан узур сўрайман. Кейинги учрашувларда футболчиларнинг иштиёқини оширишга қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Биринчи галда йигитларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратамиз. Кейинги ўйин дерби "Пахтакор"га қарши майдонга чиқамиз, йигитлар ҳам вазиятни тушуниб турибди. Қўлдан келганча вазиятни тўғирлшага ҳаракат қиламиз.

Бугун жамоани бош мураббий сифатида бошлаб тушиш кутилмаган хабар бўлди. Клуб раҳбарлари чақириб айтишганда шошилиб қолдим, кутилмаганда бўлиб қолди. Биз мураббиймиз тайинлашади, олишади. Вазиятдан чиқиб кетишга қўлимдан келганча ҳаракат қиламан",- дейди Нуралиев.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика