Дилшод Ирсалиев: "Жаҳон чемпионатидаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман"
20 июн 2024 19:36
Янгиликлар
Дилшод Ирсалиев: "Жаҳон чемпионатидаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман"
"Жаҳон чемпионатида қатнашган вақтларимдаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Ўзбек футзали тарихидаги биринчи Жаҳон чемпионатида қатнашиш орқали мухлисларга ажойиб лаҳзаларни ҳадя қилган эдик. Жаҳон чемпионатидаги иштирокимизни кутилмаган мағлубият билан бошладик. 2-турда мусобақа мезбони Колумбияга қарши сўнгги сонияларда ўтказиб юборилган голлар эвазига ғалабани қўлдан чиқарганимиз аламли бўлган. Балки ўша учрашувда ғалаба қозонганимизда гуруҳдан чиққан бўлармидик. Португалияга қарши баҳсда йирик ҳисобда мағлуб бўлганимизга қарамай, ўйинни ёмон ўтказмаган эдик.
Бошланажак мундиалда йигитларга омад тилайман. Ўйлайманки, мухлислар кўмаги остида улар камида гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалайди. Шахсан ўзим жамоамиз ярим финалга қадар етиб боришига ишонаман", - деди Ирсалиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар