UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  0 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  1 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  17 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  15 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7

Дилшод Андаев: "Ёшларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишини хоҳлаяпмиз" Янгиликлар

Дилшод Андаев: "Ёшларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишини хоҳлаяпмиз"

Хабарингиз бўлса керак, бугун U-19 ёшлар терма жамоамиз Мьянмадаги Осиё чемпионатининг чорак финалида Таиланд ёшларига қарши муҳим учрашувини ўтказади.
Бўлажак баҳс олдидан таниқли ёшлар мураббийи Дилшод Андаев билан қисқача суҳбатлашдик. Кези келганда айтиш жоизки, Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Шукуров, Аслиддин Абдиев ва Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи айнан Андаев ҳисобланади.
 
- Ёшлар терма жамоамизнинг ҳар бир учрашувини имкон қадар ТВ орқали кузатиб боряпман. Мусобақагача йигитларни ўйин амалиёти кам бўлдими ёки қандайдир ҳаяжон босдими билмадиму, гуруҳнинг дастлабки учрашувларида футболчилар ўзларини тўлиқ кўрсата олмади. Ҳужумни якунлашга келганда оқсаяпсмиз. Бу касаллик чемпионатимизда ҳам бор.  Австралия билан ўйинда йигитлар ёмон таассурот қолдирмади. Ўйлайманки ўйиндан-ўйинга улар ўзларини кўрсата олади.

- Албатта ушбу мусобақада уч нафар шогирдим иштирок этаётганидан мамнунман. Элдор Отабек Шомуродов, Аслиддин Абдиев истеъдодли футболчилар саналади. Лекин ҳали ўз устида кўп ишлаши талаб этилади. Спорт шундайки, ўз устида ишламай қўйса ўз-ўзидан йўқолиб қолади. Ишоманки футболчиларимиз учун ҳали ҳаммаси олдинда. Йигитлар билан кун ора интернет орқали гаплашиб тураман.

- Бошқа ҳамюртларим қатори мен ҳам Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига омад тилайман. Ишонаманки бугун улар Таиландни мағлуб эта олади.  Илоҳм жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишларини тилаб қоламан. Барчамиз шуни хоҳлаяпмиз - дейди "Машъал-2" бош мураббийи Дилшод Андаев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика