Дилшод Аҳмадалиев ёзгача сафдан чиқди?!

Narzulla Saydullayev
4 мар 2017, 20:18
"Бунёдкор" олий лиганинг 1-турини "Сўғдиёна"га қарши ўтказди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Сергей Лушчан футболчининг оёғи синган бўлиши мумкинлиги ва у биринчи давра охиригача сафдан чиққанини айтиб ўтди.

Сайтимиз мухлислари номидан Аҳмадалиевга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia