UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  5 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  1 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  36 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  15 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5

Дилшод Абдуллаев: "Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга ишончимиз ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Дилшод Абдуллаев: "Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга ишончимиз ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибида бир қатор футболчилар ижобий таассурот қолдиришди.

Ҳимоя қўрғонида ишончли ўйин кўрсатган ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган Дилшод Абдуллаев Жаҳон чемпионати ҳиссиётлари билан бўлишди. 

"Жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси. У ердаги муҳит, майдонлар, рақиблар умуман бошқа даражада. Бизнинг гуруҳ энг кучлиси эди. Оддий жамоалар, деб бўлмасди. 

Илк турдан сўнг футболчилар ўзаро барчасини келишиб олдик. Бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Канада, Испания, Англия билан учрашувларда ўзимизга ишонч ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик. Майдонда рақиб ким бўлиши аҳамиятсиз эди, ортга йўлимиз қолмаганди. Тарих яратмоқчи эдик, ўхшамай қолди.

Бунгача босиб ўтилган йўлда мураббийларимга, қолаверса, экран ортида ҳар бир ўйинимизни ҳаяжон билан кузатган Нодирхўжа ака Юлдашевга алоҳида катта раҳмат айтаман. Бизни 2 йил давомида тайёрлаган терма жамоа мураббийларига, ЎФАдаги ходимларга ҳам ташаккуримни билдириб қоламан", – дейди Дилшод Абдуллаев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика