
"Реал" ёш иқтидорлари бор, ажойиб жамоа. Ёшлар йиллар давомида энг юқори даражада ўйнаётганлар билан бирга ҳаркат қилиб, улардан кўп нарсани ўрганади. Мана нима учун уларда ғолиб бўлиш одати мавжуд. Биз ўйинни ўз режамиздагидек ўтиши учун астойдил ҳаракат қиламиз.
Ўйлашимча, муҳим учрашувлардан аввал барчасини унутиб, ўз кучингизга ишонч билан ташриф буюришингиз керак. Ҳар бир ўйин янги тарих ва сиз у қандай якунланишини аввалдан била олмайсиз. Шунинг учун ҳам футбол — такрорланмас таассуротлар тортиқ қиладиган спорт тури.
Облак "Атлетико" дарвозасини қўриқлайди. Дерби — бу биз ва мухлислар учун ўта муҳим беллашув", - деди "матрасчилар" устози.
