

"Реал"га "Манчестер Сити"га қарши баҳс олдидан маслаҳат бериш? Менми? "Реал"га Чемпионлар Лигасида қандай ўйнаш ҳақида? Бу уларга нисбатан ҳурматсизлик бўларди", — деди Диего Симеоне Movistar"га берган интервьюсида.
Афтидан, "Атлетико Мадрид" устози шаҳарнинг бошқа бир жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги энг муваффақиятли клуб эканлигига шаъма қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоне жамоаси ЕЧЛ чорак финалида "Манчестер Сити"га имкониятни бой берди.



