Диего Симеоне: "Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, кейин эса..."
Aslanov Jasurbek
6 ноя 2016, 14:50
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Реал Сосьедад"га қарши бўлиб ўтган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин тенг ўтди. Биринчи бўлимда иккинчисига нисбатан яхши ўйнадик. Рақибнинг ғалабаси ҳаққоний бўлди. Чунки, улар ўз имкониятларидан фойдалана олдилар. Матбуотда Гризманни танқид қилмасликларини истардим. У ҳали голлар киритади", - дейди мураббий.