Диего Марадона: «Инфантино – сотқин. Футбол орқали бойишни ўйламайдиган инсон президент бўлиши керак»

Narzulla Saydullayev
27 фев 2016, 08:08
Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси ва мураббийи Диего Марадона ФИФА янги президенти Жанни Инфантинони танқид қилди.

«Шахзода Али ва Шайх Салмон катта потенциалга эгалар, Инфантино — сотқин. Унинг собиқ бошлиғи ишдан ҳайдалди, у эса бемалол ишлашда давом этди.

Қуръа жараёнида шарларни аралаштирадиган одам ФИФА президенти бўлса, демак — барчаси жуда ёмон.

Футбол ва ҳомийлар орқали бойишни истамайдиган одам ФИФА президенти бўлиши керак», — дейди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Инфантино кеча Цюрихда ўтган сайловда 115 овоз билан ғалаба қозонди. Унинг асосий рақобатчиси ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа 88та овоз олди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ambito.com