

"Ёзда кетишим мукинмиди? Албатта. Бу ҳақда ўйлаганман, аммо қолганимдан хурсандман. "Атлетико"га қайтиш имконим бор эди.
Оилам ва бошқа сабаблар туфайли кетмоқчи бўлганман, аммо гап "Челси"да эмас. Мухлислар бу ерда мени яхши кўришади ва бундан хурсандман.
Мураббий камина билан танишиш жараёнида менга ишонишини айтди" - дейди Диего Коста.
Жорий мавсумда Коста АПЛнинг 18-та учрашувида 14 та гол урди.



