Диего Коста "Коринтианс"га ўтишга яқин. Шартнома - йилнинг сўнггига қадар, маош - 1,2 млн евро

Alisher
3 мар 2022, 13:47
"Атлетико" ва "Челси" собиқ форварди Диего Коста фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин.

33 ёшли ҳужумчи "Коринтианс"га ўтишга яқин, бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Сан-Паулу клуби Костага 2022 йилнинг декабрига қадар шартнома таклиф қилди, бу вақтда у 1,2 млн евро ишлайди.

Ўйинчининг сўнгги иш жойи Бразилиянинг "Атлетико Минейро" жамоаси бўлган эди ва у клубдан январдан кетган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira