Диего Коста "Коринтианс"га ўтишга яқин

Alisher
21 янв 2022
Ҳужумчи Диего Коста фаолиятини "Коринтианс"да давом эттириши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, эркин агент мақомидаги 33 ёшли испаниялик клубга ўтиш борасида оғзаки келишувга эришди, томонлар фақатгина битимнинг сўнгги тафсилотларини аниқлаб олишлари керак.

Костанинг сўнгги клуби "Атлетико Минейро" бўлганди, форвард жамоа таркибида 2021 йилги мавсум сўнггига кўра, Бразилия чемпионига айланганди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano