

“Доимий равишда унинг ўйинларини кузатиб бораман ва у ўз клубида жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Моуриньо уни ўз жамоасига олиб келди ва ундан нима истаётганини билади. Поль жамоасидаги барча муаммоларни еча олаётгани йўқ. Аммо унинг жамоада амалга ошираётган меҳнати менга ёқмоқда.
Канте эса етакчиликка даъвогар эмас, бу унинг услуби эмас. У сенга қарши бўлишидан кўра, сен билан бир жамоада бўлгани яхши. У ўтган мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. Евро-2016да иштирок этди. Ушуб мавсумда ҳам унинг бир қатор яхши ўйинлари бўлди. Шунинг билан бирга у жамоаси учун фойда келтиришда давом этмоқда”, дейди Дешам.



