

- Руминияга қарши ўйнаш осон бўлмаслигини билардик. Улар жуда кўплаб хатоларга йўл қўйишди. Аммо ҳимояда жуда тартибли ўйнашди.
Бизда гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Аммо улардан фойдалана олмадик. Учрашув охирида биз ўз мукофотимизни олдик. Мен тўрт футболчи билан ҳужумда ўйнаш учун ўзгаришларни амалга оширдим. Биринчи ўйинда доимо осон бўлмайди. Натижа эса яхши бўлди.



