Дида “Милан”га қайтди

Бразилия терма жамоаси собиқ посбони “Милан” клубига қайтди.

Маълум қилинишич, Дида “Милан”нинг 17 ёшгача бўлган жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради. У тез орада янги иш фаолиятини бошлайди.

Маълумот учун, Дида “Милан” сафида 302 та ўйин ўтказган. “Россонерилар” билан Дида А Серия ва ЕЧЛда ғолиб бўлган.


Манба: “Милан“ расмий сайти