Дибаланинг агенти мижози нима учун МЮга ўтмаганини айтди

Mirjalol Normatov
25 авг 2019, 16:43
"Ювентус" форварди Пауло Дибаланинг агенти Жорже Антуан мижози нима учун МЮга ўтмаганини айтди.

"Парижда ҳеч қандай учрашувлар ҳам музокаралар ҳам режалаштирилмаган. Пауло эътиборини "Ювентус"га қаратган. Мен ҳам сизлар каби келажакда нима бўлишини билмайман. Мен "Манчестер Юнайтед" вакиллари билан гаплашганим рост. Аммо барчаси ҳам менга боғлиқ эмас. Икки клуб вакиллари ўзаро музокараларда келиша олишмади", - деди Жорже.

Олдинроқ футболчи МЮдан йилига 15 миллион евро маош сўрагани, бунга МЮ рад жавобини бергани борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›