Дибала “Ювентус”дан кетмайдиган бўлди

9 окт 2019, 08:55
Пауло Дибала қишки трансферлар вақтида “Ювентус”дан кетмайди.

25 ёшли ҳужумчи рақобат кучли бўлишига қарамай, клубдан кетиш борасида ўйлаб ҳам кўраётгани йўқ.

Аввалроқ Дибаланинг “Тоттенхэм” ёки “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Жорий мавсум Пауло А Сериянинг 5 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports