

"Ювентус"да жуда бахтлиман. Клуб билан шартномани узайтиришга яқинмиз. Бу ердаги иштирокимдан роҳат олмоқчиман. Мухлисларимизга кўплаб ёқимли дамларни совға қилиш ниятидаман" - дейди Дибала.
Олдинроқ Дибала "Реал" ва "Барселона"дан "Ювентус"га таклиф юборишни сўрагани ҳақида маълумотлар эълон қилинган эди.
Дибала ҳамда "Ювентус" ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади.



