Дибала ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин
25 мар 2021 01:43
Янгиликлар
Дибала ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин
"Кекса синьора" аргентиналик ҳужумчининг шартномаси шартларини яхшиламоқчи эмас.
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин, деб хабар берди "Football Italia".
Манбага кўра, "кекса синьора" раҳбарияти мавсум бошида шартномани узайтиришдан бош тортган 27 ёшли аргентиналик футболчининг келишув шартларини яхшиламоқчи эмас. Ўтган ёзда клуб футболчига бонусларни ҳисобга олган ҳолда йилига 10 миллион евро маош таклиф қилганди.
Аргентиналикнинг амалдаги шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади, шу сабабли Дибала шартномани ёзгача узайтирмаса, клуб уни эркин агент сифатида қўйиб юбормаслик илинжида келгуси трансфер ойнасида сотишни режага киритади.
Дибала жорий мавсумда 16 та учрашув ўтказиб, шулардан 3 тасида гол урган ва 2 та голли узатма берган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар