Дибала тез орада "Ювентус" билан янги шартнома имзолайди

Alisher
27 июл 2020, 12:37
"Ювентус" спорт директори Фабио Паратичи жамоа форварди Пауло Дибаланинг янги шартномаси ҳақида гапирди.

Аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Биз ҳар 3 кундаги ўйинлар сабаб бўлаётган қийинчиликларга қарамай, Пауло билан шартнома имзолашда муваффақиятга эришмоқдамиз.

Биз ушбу даврда ҳам тез-тез гаплашдик ва музокараларда муваффақият қозондик", - дейди Паратичи.

26 ёшли Дибала жорий мавсум А Серия доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›