

"Альбиселесте" ЖЧ-2018 саралаш доирасидаги баҳсда ўз уйида Парагвайга ютқазиб қўйди.
"Жамоа ёмон ўйнади, аммо одамлар Аргентина терма жамоасидан "Барселона" ўйин даражасини кутишмоқда. Биз учун бу жуда ёқимсиз ҳолат. Жамоа кейинги учрашувларда муваффақиятли ўйнаши учун буни енгиб ўтиши лозим. Жаҳон чемпионатида иштирок этишни ўйлаш керак эмас. Аргентина терма жамоаси бу турнирда ўз даражасида ҳаракат қилиши шарт" - дейди Дибала.



