Дибала Ла Лига гранди сафига ўтмоқчи

Eldor Akmurzayev
23 фев 2022, 09:40
“Ювентус” аъзоси Пауло Дибала фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Аргентиналик “Барселона”га ўтишни хоҳламоқда. “Кўканорранглилар” раҳбарияти футболчининг вакиллари билан учрашув ўтказди. Бунга туринликлар Дибалага янги шартнома бўйича камроқ маош таклиф этгани сабаб бўлган.

28 ёшли аргентиналик 2015 йил “Палермо”дан 41 млн евро эвазига “Юве”га ўтганди. У жорий мавсум А Серияда 20 ўйинда қатнашиб, 7+5 натижа кўрсатмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›