

"Defensacentral" хабарига кўра, Браим "Милан"да кўп ўйин амалиётига эга бўлаётганидан мамнун. Испанияликнинг ижара муддати икки йилга мўлжалланган. Шартномага кўра, унинг трансфер нархи 22 миллион еврони ташкил қилади.
Ушбу мавсумда Браим "Милан" таркибида 7 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди.



