Ди Мария: "Реал" билан ўйин одатий баҳс бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
12 фев 2018, 11:36
ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ўз жамоасининг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидаги имкониятларига баҳо берди.

"Биз аввалги мавсумдан кучлироқ эканлигимизни биламиз. Мақсадларимиз катта ва уларни амалга ошира оламиз. Бироқ Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун фақат иқтидор эмас, балки омад ҳам кераклигини яхши биламиз. Бу икки нарсасиз турнирда ғолиб бўлиш қийин. 2014 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганман, бироқ ўшанда "Атлетико"га қарши баҳснинг сўнгги сонияларида ҳисобни тенглаштирганмиз. Бундай ўйинларда омад жуда керак.

"Реал" - ажойиб жамоа. Улар Чемпионлар лигасида доимо яхши ўйнашади. Бу мамлакат биринчилиги эмас, умуман бошқа турнир. "Реал" футболчилари Чемпионлар лигаси мадҳиясини эшитганидан сўнг, улар умуман бошқа ўйинчиларга айланишади. Бу бизга ҳам тегишли. "Қироллик клуби"га қарши ўйин одатий баҳс бўлмайди" - дейди Ди Мария.

ПСЖ ва "Реал" учрашуви 14 февраль куни, жавоб баҳси эса 6 март куни бўлиб ўтади. Биринчи ўйин Мадридда ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com