

"Бенфика"нинг аргентиналик ярим ҳимоячисига фаолиятидаги энг яхши уч мураббий кимлар бўлгани ҳақида савол беришди. Бироқ у саволга жавоб беришни истамай, ўрнига энг ёмони кимлигини айтди.
"Ҳаммадан ёмони Луи ван Гал бўлган, бунга сизни ишонтира оламан. Агар қандайдир шубҳангиз бўлса, уларни тарқатиб юбораман" - деди Ди Мария.
Аргентиналик футболчи 2014-2015 йилларда "Манчестер Юнайтед"да Луи ван Гал қўл остида тўп тепган.



