Ди Мария: "Агар яна бир финалда мағлуб бўлсам, Аргентина терма жамоасини тарк этаман"
05 окт 2016 15:34
Янгиликлар
Ди Мария: "Агар яна бир финалда мағлуб бўлсам, Аргентина терма жамоасини тарк этаман"
ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария миллий жамоадаги фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
"Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганидан сўнг, мен ҳам шуни ўйлаб қолдим. Аммо кетма-кет учта финалда мағлуб бўлиш - бошқа нарса. Мен терма жамоада кетишни ўйладим, аммо хотиним ва отам бундай қилмасликка кўндиришди.
Аввалига психологга мурожаат қилмоқчи эдим, аммо буни ўзим енгиб ўтишим кераклигини тушундим. Агар яна бир финалда мағлуб бўлсам, терма жамоани тарк этаман" - дейди аргентиналик.
Фикрлар