Ди Канио: "Футболчилар мендан қўрқмайди. Уларни ўлдириб қўймайман-ку"
27 июл 2013 14:20
Янгиликлар
Ди Канио: "Футболчилар мендан қўрқмайди. Уларни ўлдириб қўймайман-ку"
"Сандерленд" бош мураббийи ди Канио айрим инглиз таблоидлари томонидан тарқатилган клубдаги носоғлом муҳит ва мураббийнинг футболчиларга босим ўтказиши ҳақидаги хабарларни инкор эди.
"Йўқ, футболчилар мендан қўрқишмайди. Мен уларни ўлдириб қўймаяпман-ку. Машғулотлар ўтказяпман. Уларнинг юзида ҳафагарчилик аломатлари йўқ. Кўриниб турибдики, футболчилар мени унчалик ҳам хушлайвермайдилврю Бироқ уларга мени яхши кўришлари шарт эмаслигини айтганман. Улар менга ишонишлари ва кўрсатмаларимга амал қилишлари керак. Шундай қилсак бизда ҳаммаси жойида бўлади", дейди мураббий.
Фикрлар