

Сербиялик мураббий бу ерга "Локомотив" футбол клуби билан ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад, миллий терма жамоага номзод футболчиларни кузатиш. Хабарингиз бор, терма жамоамиз шу ойнинг ўзида иккита расмий учрашув ўтказади: Филиппин ва Баҳрайнга қарши. Мана шу ўйинларга қайси клубдан кимни чақириш борасида мураббийлар селекция ишларини олиб боришмоқда.
Эртага бўлиб ўтадиган "Сепахон" - "Локомотив" учрашувида Журжевич "Локо"дан Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Сервер Жепаров, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, шунингдек рақиб жамоадан Фозил Мусаевнинг ўйинини кузатиб боради.




