UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   0 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  2 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  2 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  7 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  7 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  15 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  4 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  1

Деян Болевич "Насаф" сафида дебют ўйинида гол урди Янгиликлар

Деян Болевич "Насаф" сафида дебют ўйинида гол урди

Теглар :  Насаф
Бирлашган Араб амирликларидаги йиғин доирасида иккинчи баҳсни Хитой суперлигаси вакили “Хэнан Цзяне” жамоаси билан ўтказган футболчиларимиз жанговар дуранга имзо чекишди.

Дубайдаги “Жебел Али” меҳмонхонасига қарашли футбол майдонида ўтказилган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасига келиб вакилларимиз ҳисобни очишди. Жамоамиз таркибида кўрикдан ўтаётган черногориялик ҳимоячи Деян Болевич ўнг қанотдан Шуҳрат Муҳаммадиев узатиб берган тўпни чап оёқда кучли зарбаси билан дарвозанинг узоқ пастки бурчагига аниқ йўллади – 1:0. Орадан икки дақиқа ўтиб ўйинда ҳисоб тенглашди. Хитойлик футболчилар ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумни самарали якунлашди. Ўйин охирига қадар вакилларимиз бир неча бор рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Аммо ҳал қилувчи зарбалар мўлжалга аниқ етиб бормади.

Ушбу учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Санжар Қувватов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Деян Болевич (Шароф Муҳиддинов, 80), Эркин Бойдуллаев (с), Дилшод Раҳматуллаев, Азиз Ғаниев (Ислом Рашидхонов, 80), Баҳром Абдураҳимов, Илҳом Шомуродов, Бобур Абдуҳолиқов (Дониёр Нарзуллаев, 70).

“Насаф” футболчилари йиғин доирасида учинчи назорат баҳсини 5 февраль санасида Россиянинг “Крилья Советов” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика