Дэвис ЖЧ-2022да ўйнайди, аммо мушак жароҳати сабаб паузага қадар "Бавария"нинг 2та ўйинини ўтказиб юборади

Alisher
6 ноя 2022, 15:01
"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис ЖЧ-2022да ўйнаши мумкин.

Мюнхен клуб матбуот хизмати хабарига кўра, футболчи "Герта" (3:2)га қарши ўйинда олган сон жароҳати сабаб "Вердер" ва "Шальке"га қарши Бундеслига ўйинларини ўтказиб юборади.

"Бавария"нинг хабарига кўра, Дэвиснинг Канада терма жамоаси сафида ЖЧ-2022да иштирок этиши хавф остида эмас.

Эслатиб ўтамиз, Канада мундиалдаги илк ўйинини 23 ноябрь куни Бельгияга қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com