Дэвид Мойес: “Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши учун МЮ энг яхши жамоа бўлиши шарт эмас”

24 фев 2014, 11:23
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Дэвид Мойес жамоасининг Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига бўлган имкониятлари хусусида фикр билдириб ўтди.

“Ҳар доим ҳам энг яхши жамоалар мусобақанинг финалига чиқа олишмайди. 2005-йили “Ливерпуль” кўрсатган натижа бизга катта умид бағш этади. Имконият ҳар доим бўлади.


Мусобақа жуда қийин бўлишини Чемпионлар лигаси бошланишидан олдин билгандим. “Бавария”, “Барселона”, “Реал” ва “ПСЖ” каби топ-клублар иштирок этган турнирлар ҳар доим жиддий бўлган.

Баъзан фаворит ҳисобланмаган жамоа ҳам битта гол билан ўйин тақдирини ҳал этиб қўйган вазиятлар бўлган”, - дейди Мойес.

Эслатиб ўтамиз, эртага Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида “МЮ” ва Грециянинг “Олимпиакос” клублари тўқнашишади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 бўлиб ўтади.


Манба: sports.ru