Дэвид Бекхэм Килиан Мбаппенинг агенти бўлишни хоҳламоқда
12 окт 2019 12:53
Янгиликлар
Дэвид Бекхэм Килиан Мбаппенинг агенти бўлишни хоҳламоқда
Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг агенти бўлишни хоҳламоқда.
44 ёшли англиялик 2019 йил сентябрь ойида "Footwork management" номли агентлик компаниясини очган эди.
Бекхэм эса компаниянинг илк мижози Мбаппе бўлишини хоҳламоқда.
20 ёшли Мбаппенинг парижликлар билан тузган шартномаси 2022 йил ёзга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Килиан "Пари Сен-Жермен" сафига ўтган йил "Монако"дан келиб қўшилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
06:05
"Эл класико". "Реал Мадрид" – "Барселона" 2:5, "Барселона" ўтган йилги финал учун реванш олди 33
Фикрлар