UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Дев билан пакана. Франция Кубоги финалига чиққанларни солиштирамиз Янгиликлар

Дев билан пакана. Франция Кубоги финалига чиққанларни солиштирамиз

Теглар :  Ле-Эрбье
8 май куни "Стад Де Франс" стадионида ПСЖ ҳамда "Ле-Эрбье" клублари ўртасида Франция Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

ПСЖни футболга қизиқадиган деярли барча мухлис таниши аниқ, аммо "Ле-Эрбье"ничи? Ушбу клуб Франциянинг учинчи даражали дивизионида иштирок этади ва бу мавсум сенсацион тарзда мамлакат Кубоги финалигача етиб келди. Бугун финалга чиққан икки жамоани ҳар томонлама солиштиришга уриниб кўрамиз.


Тарих

"Ле-Эрбье"га рақибидан анча олдин асос солинган. 1919 йилда ушбу клуб пайдо бўлган. Аммо улар совринлар билан мақтана олишмайди. Жамоанинг энг йирик илк муваффақияти 2005 йилда қайд этилган. Клуб шу йили Франциянинг тўртинчи даражали дивизионига чиқди. 2015 йилдан эса улар учинчи даражали лигада иштирок этишмоқда. "Ле-Эрбье" тарихидаги энг катта муваффақият шу мавсум, Франция Кубогида содир бўлди. Шу кунгача улар мамлакат Кубогида 1/16 босқичгача (1999/2000) етиб кела олишган.

ПСЖ 1970 йилда, "Ле-Эрбье"га асос солинганидан 51 йил ўтиб пайдо бўлган. Парижликлар 7 марта Франция чемпионига айланишган. Айни дамда улар турнир жадвалида биринчи ўринда ва жамоанинг энг яқин таъқибчиси "Монако" 17 очко орқада. Париж клуби чемпионлик масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. ПСЖ Франция Кубогида 11 марта, мамлакат лига Кубогида эса 8 марта зафар қучган. Парижликлар кетма-кет тўртинчи Франция Кубогини қўлга киритиш пайида. 2011 йилдан бошлаб жамоага Қатар компанияси ҳомийлик қилади. Миллионлар сарфловчи ушбу компания клуб Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиши учун ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозиргача бу вазифа уддалангани йўқ.


Қаернинг клуби?

"Ле-Эрбье" Франция ғарбидаги Пейс-де-ла-Луар тумани клуби ҳисобланади. 2014 йил маълумотларига кўра, бу ҳудудда 16 032 киши истиқомат қилади. 8 май куни шаҳар бўшаб қолиши аниқ, чунки туман фуқаролари Франция Кубоги финалида "Ле-Эрбье"ни қўллаб-қувватлаш учун сафарга отланишади.

ПСЖ Франция пойтахти, барчага маълум ва машҳур Париж шаҳрида жойлашган. Бу ернинг аҳолиси 2,2 млн. кишини ташкил этади. Ушбу шаҳар мода, архитектура, савдо ва спорт каби соҳалар бўйича кўпчиликка таниш пойтаҳт ҳисобланади.


Клублар стадионлари

"Ле-Эрбье" туман шимолидаги "Стад Массабиел" стадионида уй учрашувларини ўтказади. Арена ўз бағрига бор-йўғи 5 000 кишини сиғдира олади.


Клуб доимо ушбу стадионда ўйнаб келган. Жамоа бир неча йил олдин ўз аренасини 730 минг фунтга таъмирлатди ва стадионни Франция учинчи дивизиони талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирди. Буни қарангки, "Шамбли"га қарши Франция Кубоги ярим финал учрашувига қизиқиш катталигидан, баҳс "Стад Массабиел"да эмас, туман яқинидаги "Нант" стадионида ўтказилди. Ушбу баҳсни 34 653 мухлис стадиондан томоша қилди. 

ПСЖ стадиони мамлакатнинг энг йирик ва ҳашаматли ареналаридан бири ҳисобланади. 1972 йилдан бери парижликлар уй стадиони - "Парк де Пренс" Евро-2016 учун таъмирланди ва замонавий ареналардан бирига айлантирилди. Унинг сиғими 47 929 киши. Париж клубининг ўйинини кўриш учун бутун дунёдан мухлислар ташриф буюради.


Клуб бюджети ва трансферлар

Бу борада икки клубни солиштириб бўлмайди. "Ле-Эрбье"нинг йиллик бюджети 2 млн. евро. Жорий мавсум Кубокдаги муваффақият туфайли ушбу рақамлар катталашиши мумкин. Қатарликлар ҳомийлик қиладиган ПСЖнинг йиллик бюджети 540 млн. еврони ташкил қилади. Рақибникидан 270 марта катта.

"Ле-Эрбье"нинг энг кўп маош оладиган футболчиси ойига 3 000 евро ишлаб топади. ПСЖнинг энг кўп маош оладиган футболчиси нариги жамоанинг шундай ўйинчисидан 1000 баравар кўп даромад олади. Бу бразилиялик Неймар (ойлик маоши 3 млн. евро).

Париж клуби ёзда 222 млн. евро эвазига жаҳон юлдузини сотиб олди. Рақиб жамоа эса футболчиларни текинга йиққан, баъзилар ижарага олинган.


Мураббийлар

"Ле-Эрбье" клубини вақтинчалик мураббий Стефан Масала бошқармоқда. Бу мутахассис январда икки томон келишувига кўра битими бекор қилинган бош мураббий Федерик Речелаунинг ассистенти эди.

ПСЖ 2016 йилдан бери испаниялик мутахассис Унаи Эмери қўл остида. Эмери ўтган мавсум чемпионликни "Монако"га бой берганидан сўнг, истеъфога чиқишга яқин эди. Бироқ жорий мавсум жамоа яна Франция чемпионати ғолибига айланди. Испаниялик мутахассис клуб билан Чемпионлар лигасида муваффақиятга эриша олмаяпти ва ёзда у жамоадан кетиши эҳтимоли катта.


Юлдуз футболчилар

ПСЖ қимматбаҳо футболчилар билан тўлган. Улар ёзда 222 млн. еврога "Барселона"дан Неймарни харид қилишди. Бироқ бразилиялик жароҳат туфайли финалда майдонга туша олмаслиги мумкин. Шунга қарамай, жамоанинг ҳужум чизиғида Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани каби жаҳон даражасидаги форвардлар мавжуд. ПСЖнинг барча чизиғларида дунёга машҳур футболчилар тўп тепади. Ди Мария, Дани Алвес, Маркиньос, Верратти, Мотта, Пасторе, Дракслер ва бошқалар.


"Ле-Эрбье" сафида рақибники каби юлдузлар йўқ, аммо ҳужумчилар Флориан Давид ва Амброзио Гобо клуб мухлисларининг ёқимтойларига айланган. Гобо жорий мавсум саккиз марта рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо клубнинг асосий етакчи тўпурари Кевин Рошетау.

"Ле-Эрбье"нинг 25 ёшли сардори Себастьян Флочон ўз жамоасининг финалдаги имкониятини - 0,5%га баҳолади.

Амброзио Гобо



Энди финални кутиш қолди. 8 майдан 9 майга ўтар кечаси "Стад Де Франс" стадионида ПСЖ ҳамда "Ле-Эрбье" ўртасидаги соврин учун баҳсни томоша қиламиз.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика