Дешам Погбанинг Франция терма жамоасидаги ўрни ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
3 июн 2018, 21:47
Кеча мухлислар Италия терма жамоасига қарши ўйинда Поль Погбага ҳуштакбозлик қилишди.

Францияликлар бош мураббийи Дидье Дешам Погба терма жамоа учун муҳим футболчи эканлигини айтиб, уни ҳимоя қилди.

"Мен Погбанинг салоҳиятини биламан. Унинг нималарга қодир эканлигидан хабардорман. Аммо, у ўйин даражасини кўтариши керак. Уни бекорга терма жамоага жалб этганим йўқ. Полни ўрнини босадиган футболчи йўқ мен учун", - деди Дешам.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Goal.com