Дешам: "Мбаппе энг зўри бўлиши мумкинлигини ўзи билади"

Tolibjon Qosimov
9 окт 2018, 11:55
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дедье Дешам ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келажакда ўсишига мутлақо ишонади.

"Килиан майдонда ўзгача ишларни бажаради. Унинг ёшида бундай кўрсаткичлар ноодатий. Футболда баъзида шундай ўйинчилар ҳам пайдо бўлиб туради. У француз эканлигидан фахрланаман. Унинг ўзи энг зўри бўлиши мумкинлигини билади. Унинг ютуқлари ажойиб", - дея Дешамнинг сўзларини келтирди "Goal.com".

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›