

Терма устози Дидье Дешам унинг ўрнини қайси дарвозабон эгаллаши ҳақида хабар берди.
“Майк Меньян асосий киперимиз бўлади. Қарор қабул қилиб бўлинди. Келажакда бу ўзгариши мумкин, аммо ҳозир у жамоамиздаги биринчи рақамли дарвозабон”, деган Дешам.
Эслатиб ўтамиз, Меньян “Милан” шарафини ҳимоя қилади. 27 ёшли кипер термадаги дебютини 2020 йил ўтказган.


