

"Менга бир нечта мамлакатларда мусобақа ташкил этиш тенденцияси ёқмайди. Ушбу учта учрашувни Жанубий Америка қитъасида ўтказишнинг ўзига хос хусусияти бор. Бу шуни англатадики, Жанубий Америка жамоалари устунликка эга бўлади, қолганлар эса уёққа-буёққа учишлари керак... Бу қарорларни ким қабул қилишини билмайман, лекин сиздан яширмайман, спорт ва ахлоқий нуқтаи назардан бу менга ёқмайди", – деди Дидье Дешам.
Эслатиб ўтамиз, Дидье Дешам Франция терма жамоасини 2012 йилдан буён бошқариб келмоқда. У 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, шунингдек, жамоани Евро-2016 ва ЖЧ-2022 финалларига олиб чиқди.



