Дешам: "Дания етарлича баҳо берилмаган терма жамоа"

Administrator
25 ноя 2022, 22:50
Франция устози бўлажак рақиб ҳақида гапирди.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Дания термаси билан ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мураббий Дания ўтган сафар Францияга қийинчилик туғдирганини ҳам эслади.

"Ҳа, Дания етарлича баҳо берилмаган терма жамоа. Мен уларнинг ҳақиқий кучи юқори эканини бир неча марта таъкидлаганман. Улар бизга кўп қийинчилик туғдиришганди. Буни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз, аммо бу ўйинни реванш демаган бўлардим.

Дания ўз ўйин тизимини ўзгартира олади ва бизга турли хил қийинчиликлар туғдиришга ҳаракат қилади", -дейди Дидье Дешам.

Маълумот учун, Франция ва Дания ўртасидаги ўйин эртага ўтказилади. 

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›